Мақола

1 563 15/04/2023

Олий иқтисодиёт мактаби демографлари Россияда аҳоли ўсишини мигрантларсиз таъминлаш мумкин эмаслигини айтишмоқда.

Олий иқтисодиёт мактаби Россияга зарур бўлган мигрантлар сонини ҳисоблаб чиқди.

А. Г. Вишневский номидаги Демография институтининг “Янги иқтисодий ассоциация” журналида чоп этилган илмий-тадқиқот ишлари айнан шу йўналишда олиб борилган.

Мутахассислар аҳоли сонини сақлаб қолиш учун мамлакатга йилига 390 мингдан 1,1 миллионгача мигрантни жалб қилиш керак, деган хулосага келишди.

Шунингдек, улар туғилиш ва ўлим ҳолатларини ҳисобга олиб, 2021 йилдан 2023 йилгача мигрантларнинг йиллик ўсиши 460-1200 минг кишига тўғри келиши кераклигини таъкидладилар.

“Бу 2-6 баравар юқори кўринишдаги миграциянинг реал сценарийлари кўрсаткичлардан ҳам 1,5-4,5 баравар кўпроқ”, – дея таъкидлади олимлар.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, мигрантларсиз Россияда аҳоли сонининг ўсишини таъминлаб бўлмайди.

Шундай қилиб, мигрантларнинг барқарор оқимига бўлган эҳтиёж 2036 йилгача, аҳолининг қисқариши эса 2026 йилгача давом этади.

2023 йил бошида Россия Федерациясида аҳоли сони 146,45 миллион кишини ташкил этди, бу 2022 йил бошига нисбатан 0,5 миллион кишига кам.

Аввалроқ Олий иқтисодиёт мактаби демографлари Россияда ишчи кучининг қисқаришини тахмин қилишган.

Уларнинг прогнозларига кўра, 2030 йил охирига келиб мамлакат ушбу тоифадаги 1,9 миллион кишини йўқотади.

Меҳнатга лаёқатли аҳоли улушининг энг катта қисқариши 4 та субъектда кутилмоқда: Москва, Санкт-Петербург, Москва ва Ленинград вилоятлари.

Бу уларнинг аҳолиси ёш мигрантлар ҳисобига кўпайиши билан боғлиқ, аммо ҳозирги ўн йилликда бу ёшлар улғайиб катта ёшли гуруҳларга ўтиб бормоқда.

Манба: Sputnik Тожикистон.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация