Мақола

917 01/11/2022

Йўл инспекторлари кўчада тезликни ошириб келаётган Toyota русумли автомашинани тўхтатишди. Ҳайдовчи тезликни соатига 150 км гача оширган.

Қозонда сўнгги икки ой ичида  тезликни ошириб,  қоидани 400 мартадан ортиқ бузган, қўшни давлатдан келган 25 ёшли мигрант қўлга олинди. Бу ҳақда Татаристон давлат автоинспекцияси матбуот хизмати ўз телеграм каналида хабар берди.

Татаристонда сўнгги пайтларда хорижий давлат рақамлари бўлган автомашиналар бўйича мунтазам рейдлар ўтказиб келинмоқда, деб хабар берди inkazan.ru.

Йўл инспекторлари кўчада тезликни ошириб келаётган Toyota русумли автомашинани тўхтатишди. Ҳайдовчи тезликни соатига 150 км гача оширган. Ҳужжатлар текширилганда бу “шоввоз” тезликни биринчи марта оширмаётганлиги аниқланди. Юқорида таъкидлаганимиздек, у икки ой ичида 400 марта тезлик қоидасини бузган. Бу дегани, йигит кунига бир неча мартадан йўл қоидасини бузган. Бунча марта тезликни оширганлик учун жарималар ҳам тахланиб кетгандир. Унинг жарималари 200000 минг рублдан ошиб кетган бўлса, ажаб эмас. Рекордчи қоидабузар – мигрант йигитга нисбатан маъмурий жавобгарликка тортиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация