Мақола

572 17/03/2023

Парвозлар ҳафтасига икки марта — сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкентдан Нижний Новгородга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди, дея хабар бермоқда “Чкалов” халқаро аэропорти матбуот хизмати.

Парвозлар 28 мартдан бошлаб ҳафтасига икки марта — сешанба ва шанба кунлари Airbus А320 самолётларида амалга оширилади.

Парвоз жадвали (ҳар бир аэропорт учун маҳаллий вақт):

• Тошкентдан учиб кетиш — 18:00,
• Нижний Новгородга келиш — 20:00;

• Нижний Новгороддан учиш— 21:30,
• Тошкентга келиш — 3:00.

Февраль ойида миллий авиакомпания март ойидан бошлаб Россиянинг тўртта шаҳри билан парвозлар бошланишини эълон қилганди.

Бундай шаҳарлар сафида Нижний Новгороддан ташқари, Омск, Нижневартовск ва Оренбург бор.

Парвозлар Uzbekistan Express бюджетли суббрендида амалга оширилади. Компания 2021 йил август ойидан арзон нархлардаги рейсларни йўлга қўйган ва ҳозирда парвозлар Ўзбекистоннинг 9 та шаҳридан амалга оширилмоқда. Бу ҳақда “Аviapages.ru” ёзмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация