Мақола

2 824 11/05/2023

Москва шарқидаги “Монро” кафесига 30 нафар ўзбекистонлик фуқаро бостириб кирган. Readovka  нашрининг хабарига кўра, улар кафе ашёларини синдира бошлаган, уч ходимга ҳужум қилган – улардан бирини пичоқ билан ярадор қилган, иккинчисини қурол билан қўрқитишган, қовурғасини синдиришган ва телефонини тортиб олишган.

Илгари ҳам худди шу одамлар мазкур кафеда бошқа меҳмонлар билан жанжаллашиб қолишган экан. Кафе администраторининг айтишича, ўшанда улар мебел ва идиш-товоқларни синдириб, жаримасини тўлаган ва хотиржамлик билан кафени тарк этишган. Бироқ, бугун улар яна қайтиб келиб, катта тўполон уюштиришган. Бундай шафқатсизликка нима сабаб бўлганлиги номаълум, эҳтимол улар шу тарзда қасос олишга қарор қилишгандир.

Ходимлар калтакланганидан сўнг, уларнинг баъзилари Вихинога, у ердан Подолскга, кимдир Коммунаркага кетган. Полиция ҳозирча жиноий гуруҳни тўлиқ қўлга олгани йўқ – фақат тўданинг бир қисми қочиб кетган иккита машина аниқланган, холос. Қолганлари ҳали топилмаган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация