Мақола

1 275 14/03/2022

Украинада бошланган ҳарбий ҳаракатлардан сўнг жорий қилинган санкциялардан сўнг, Россия ўзининг 300 миллиард долларлик заҳирадан фойдалана олмаяпти.

Бу ҳақда Россия молия вазири Антон Силуанов “Россия-1” телеканалига берган интервюсида айтган.

Унинг сўзларига кўра, Россиянинг жами 640 миллиард долларга яқин заҳираси бўлиб, шундан 300 миллиард долларга яқини фойдаланиб бўлмайдиган ҳолатда. Шунингдек, Миллий бойлик жамғармаси ҳамда олтин-валюта захиралари музлатиб қўйилган.

Бундан ташқари, Ғарб давлатлари Россиянинг юан заҳираларидан фойдаланишни чеклаш бўйича Хитойга босим ўтказмоқда.

Вазирнинг қўшимча қилишича, санкциялар туфайли Россияда дефолт юз бериши мумкин. Шу билан бирга, ҳукумат давлат мажбуриятларини бажаришдан бош тортмайди ва мамлакат олтин-валюта заҳираси буткул музлатиб қўйилмагунча рублда тўлайди.

Россия Марказий банкига кўра, 1 феврал ҳолати бўйича Россиянинг 643 млрд долларлик олтин-валюта захирасидан 311 миллиарди хорижий эмитентларнинг қимматли қоғозларига, 152 миллиарди нақд пул ва хорижий банклар депозитларига жойлаштирилган. Яна 132 миллиард доллар олтин кўринишида, салкам 30 миллиард доллар Халқаро Валюта Жамғармаси захирасида махсус қарз олиш ҳуқуқи билан сақланиб келган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация