Мақола

995 08/08/2022

Читать на русском языке

Япониядагаи корхоналарда 300 нафардан зиёд қирғизистонлик иш билан таъминланади, деб маълумот берди Қирғизистон Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазирлиги матбуот хизмати.  Бу ҳақдаги маълумот 24.kg сайтида жойлаштирилди.

Қирғизистон Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра Фуқароларни хорижда иш билан таъминлаш маркази билан Япониянинг КОБЕ

International Trade Promotion Association ва Қирғизистон давлат университети қошидаги Японшунослик институти меҳнат ҳамкорлиги юзасидан битим имзоланди.

Ҳужжат “техник стажёрлар” дастури доирасида Қирғизистон Республикаси фуқароларини Японияда ўқитиш ва келгусида ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорликни назарда тутади.

“Япония томони билан 300 нафардан ортиқ фуқарони у ердаги корхоналарда ишга жойлаштириш бўйича келишувга эришилди”, —дейилади вазирлик хабарида.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация