4 августдан Тожикистоннинг Somon Air авиакомпанияси Қозон ва Душанбе ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни тиклайди. Бу ҳақда “Ъ-Казань” хабар берди.
Парвозлар ҳафтада бир марта пайшанба кунлари амалга оширилади. Самолёт Қозон шаҳридан 21:00 да учиб, Душанбега 02:42 да етиб боради. Душанбедан қайтишда учиш 18:00 га белгиланган. Қозонга 19:30 да қайтилади.
Учиш ва қўниш вақти маҳаллий вақт билан белгиланган. Тожикистон вақти Москвадан 2 соат олдинда.
Рейслар 189 ўринли Boeing 737-800 самолётларида амалга оширилади.