Мақола

1 790 14/04/2023

Қозоғистоннинг Атирау вилоятида тўрт йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик топилди.

Атирау вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, «Мигрант» тадбири давомида мамлакатнинг миграция қонунчилигини бузган хорижликлар аниқланган. Тадбир давомида Атирау шаҳар ИИБ Миграция хизмати бўлими ходимлари томонидан 2019 йилдан буён қидирувда бўлган 1975 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси аниқланган.

Хорижлик Қозоғистон ҳудудига 2017 йилда иш юзасидан келган. 2019 йилдан бери у Нукусдаги қариндошлари билан алоқани узган. Шу сабабли унинг қариндошлари Нукус шаҳар ички ишлар бўлимига мурожаат қилишган. Шу тариқа фуқаро ўз мамлакатида бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган», — дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.

Ҳозир полиция ходимлари 48 ёшли хорижликнинг кимлигини аниқлаш ва уни ўз мамлакатига қайтариш учун тегишли ҳужжатлар рўйхатини йиғишмоқда. Ўзбекистон Республикаси фуқароси ПБ қарашли қабул қилиш ва тарқатиш бўлимига жойлаштирилди.

Манба:  Сaspianlife.kz

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация