Мақола

1 340 04/10/2023

Жорий йилнинг 4 октябрь куни Россиянинг барча ҳудудларида аҳолини огоҳлантириш тизими текширилади, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўзининг телеграм каналида.

“Сиреналар чалинади ва карнайлардан “Ҳамма диққат қилсин!” деган сигналлар берилади.

Бутунроссия теле ва радиоканаллари кўрсатувларининг ўрнига хавфсизлик маълумотлари берилади”, — дея огоҳлантирган ФВВ.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тушунтиришича, бу “минтақалар ва шаҳарлар даражасида огоҳлантириш тизимларининг ишлашини” текшириш учун амалга оширилмоқда. Вазирлик осойишталикка чақириб, овозли сигналлар ва телекўрсатувларни алмаштириш режалаштирилган тарзда амалга оширилишини айтган.

28 сентябрь куни Baza телеграм канали бутун Россия бўйлаб фуқаро мудофааси бўйича штаб машғулотлари ўтказилиши ҳақида хабар берганди. Телеканал маълумотларига кўра, бундай кенг кўламли машғулотлар мамлакатда илк бор ўтказилади. 3 октябрга белгиланган машғулотга оид фармон Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова томонидан имзоланган. Baza тақдим этган ҳужжатда айтилишича, “қуролли тўқнашувлар, шу жумладан ядровий кучлар иштирокида маҳаллий ва минтақавий урушларнинг авж олиш хавфи ортиб бораётгани” сабабли машғулотлар ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан анъанавий тарзда октябрь ойида кенг кўламли ўқув машғулотлари ўтказилади. 2018 йил 1 октябрда тўсатдан ташқи тажовуз содир бўлган тақдирда фуқаролик мудофааси бўйича умуммиллий штат машғулотлари бўлиб ўтган эди, 2020 йилда Россия ҳудудларида фавқулодда огоҳлантириш тизими сиреналари ёқилганди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация