Maqola

731 13/07/2022

2022 йилнинг 6 ойи давомида хориждан қайтган 369 минг 566 нафар фуқаронинг 262 минг 147 нафари бандлиги таъминланди. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар бермоқда.

56 мингдан ортиқ фуқаро меҳнат органлари томонидан бандлик хизматлари кўрсатиш орқали иш билан банд қилинди, 9080 нафари касб ва тадбиркорликка ўқитилди.

43 та ўзбек диаспораси ва 2 та ватандош билан ҳамкорлик келишувлари имзоланди. Шундан:

  • 32 таси Россия Федерацияси;
  • 6 таси Қозоғистон;
  • 1 таси Қирғизистон;
  • 1 таси Япония;
  • 1 таси Украина;
  • 1 таси Португалия;
  • 1 таси Таиланд;
  • 1 таси АҚШ;
  • 1 таси Франция.

Маълум қилинишича, 362 нафар қийин аҳволга тушиб қолган фуқаролар Ватанга қайтарилди.

55 нафар фуқаро Россия Федерацияси ИИВнинг вақтинчалик сақлаш марказларидан ватанга қайтарилди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya