Мақола

1 936 31/07/2023

Ўзбекистон фуқаролари йил бошидан буён қайси давлатларга саёҳат қилишди? Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Статистика агентлиги қуйидагича маълумот берган.

2023 йилнинг январь-июнь ойларида 2 млн. дан ортиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайёҳлик мақсадларида хорижга сафар қилган.

Ўзбекистонликлар январь-июнь ойларида энг кўп сафар қилган давлатлар:

  1. Қирғизистон – 815,4 минг нафар
  2. Тожикистон – 520,7 минг нафар
  3. Қозоғистон – 337,7 минг нафар
  4. Россия – 94,0 минг нафар
  5. Туркия – 75,7 минг нафар
  6. БАА – 64,5 минг нафар
  7. Саудия Арабистони – 34,5 минг нафар
  8. Қувайт – 20,8 минг нафар
  9. Миср – 12,2 минг нафар
  10. Озарбайжон – 9,1 минг нафар

Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, ўтган йилнинг худди шу давридаги маълумотларда ўзбекистонликларнинг айрим мамлакатларга кўпроқ саёҳатга чиққанини кўришимиз мумкин. Масалан, 2002 йилнинг 1 июлигача бўлган даврда Қирғизистонга 1030 минг, Россияга – 105 минг,  Саудия Арабистонига – 50 минг ва  Мисрга – 21 минг нафар ўзбекистонлик саёҳатга чиққан.

Қозоғистонга борувчи юртдошларимизнинг сони деярли ўзгармаган – 336 минг нафар.

Айрим давлатларга эса, аксинча, борувчи одамлар сони камайиб кетган: Тожикистонга – 284 минг, Туркияга – 131 минг,  БАА – 58 минг ҳамда,  Қувайт – 5 минг нафар киши сафар қилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация