Maqola

944 28/03/2022

«Аэрофлот» компанияси Сочидан Ўзбекистон, Қозоғистон, Арманистон, Миср, Исроил ва Туркия шаҳарларига тўғридан-тўғри мунтазам рейслар учун авиачипталар савдосини очди.

Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди. Парвоз дастури транзит йўловчи ташишга қаратилган бўлиб, гуруҳ авиакомпанияларининг базавий аэропортлари — Москва (Шереметево), Санкт-Петербург ва Красноярскдан Сочи орқали парвоз қилувчи йўловчилар учун ҳам қизиқарли бўлади. Сочидан 17 та йўналишда авиарейслар қатнови йўлга қўйилган ва парвозлар «Россия» авиакомпанияси (Аэрофлот гуруҳи таркибига кирувчи) томонидан ишлаб чиқарилган «Супержет 100» самолётларида амалга оширилади.

Шаҳар

Бир хафтадаги рейслар сони

Сана

Қозоғистон

Актау

3

8 апрел

Актобе

3

7 апрел

Олмота

7

8 апрел

Атирау

2

9 апрел

Нур-Султон

7

7 апрел

Ўзбекистон

Бухоро

3

7 апрел

Самарқанд

4

8 апрел

Tошкент

7

8 апрел

Урганч

2

8 апрел

Фарғона

3

7 апрел

Маълумот учун, 8 мартдан бошлаб «Аэрофлот» Федерал ҳаво транспорти агентлиги тавсиясига кўра хорижга парвозларни тўхтатган эди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya