Maqola

5,216 21/11/2016

_mg_5419Москва шаҳри Кўптармоқли миграция маркази (КММ) ташкил этилганидан буён 800 000 чи патент ўз  эгасига топширилди. Мазкур патент соҳибаси Ўзбекистон фуқароси бўлди.

Қашқадарёлик Эльфира Шаропова 30 ёшда, у умр йўлдоши билан бирга Москва шаҳрида аҳолига хизмат кўрсатиш тармоқларининг бирида ишлайди. Фарзандлари эса Ўзбекистонда.

Ўтган йили ҳам меҳнат патенти асосида фаолият юргазган Эльфира РФ да қонуний бўлишни давом эттириш мақсадида яна Кўптармоқли миграция марказига мурожаат қилиши омадли рақамга тўғри келди.

_mg_5422КММнинг бош раҳбари Николай Федосеев ташаббуси билан “800 000- патентни топшириш маросими” ўтказилиб, Эльфирага патент билан бирга Россия пойтахтининг диққатга сазовор жойлари ҳақидаги китобни эсталик сифатида топширди.

– Марказимиз мигрантлар учун тобора қулайлашиб бормоқда, – деди КММ бош раҳбари Н.Федосеев. – Марказ ташкил этилганидан буён кутиш заллари, она-бола хоналари, мобил алоқа салони, шинам ошхона  мигрантлар учун хизматда. Эндиликда эса марказга ташриф буюрувчилар нотариус хизматларидан ҳам фойдаланишлари мумкин.

Тадбирда “Таянч.ру” портали ва газетаси жамоаси ҳам ўзбекистонлик мигрант билан танишиб, унга ўз совғаларини тақдим этдилар.

Ўз навбатида Эльфира Шаропова бу кутилмаган воқеадан жуда хурсанд эканлигини билдирди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya