Maqola

1 590 20/09/2023

Нижний Новгород вилояти Қонунчилик йиғилишида ушбу минтақадаги етакчи нон заводлари  раҳбарлари саноатдаги вазият ҳақида маълумот беришди. Баъзилар вазиятни ҳалокатли, деб аташган.

Тайёр нон маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган ва тарқатадиган одамларнинг камлиги сабабли, бу ўхшатишни ўринли, деса бўлади. Корхоналарнинг ўзи ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имкониятига эга. Бироқ, ёшлар иш ҳақи даражасидан қониқмагани учун нон заводларига ишга боришни истамайди. Нижний Новгород Қонунчилик йиғилишининг аграр қўмитаси раиси, айни пайтда “Каравай” ОАЖ бош директори Игорь Тюриннинг сўзларига кўра, ойига 40-50 минг рубллик иш ҳақи одамларни жалб қилолмайди.

Шу муносабат билан корхона раҳбарлари меҳнат мигрантларини соҳага жалб қилиш учун миграция қонунчилигини соддалаштириш бўйича қонунчилик ташаббусларини ишлаб чиқишни сўраган. Бироқ, бир қатор депутатлар бу чора ёрдам беришига шубҳа билдирмоқда, чунки муҳожир ишчилар қурилишга ўхшаш кўпроқ маош оладиган жойда иш топишга мойил бўлишади.

Мигрантларни нон заводларидаги 40-50 минг рубллик маош қизиқтира оладими? Сиз ўша жойда шу ойликка ишлармидингиз?

Фикрларингизни изоҳда қолдиринг.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya