Maqola

841 08/11/2023

2023 йил октябрь ойида тожикистонлик кардиолог Мукомил Сангинов Нижний Тагилдан Екатеринбургга электропоездда кетаётган эди. Йўлда йўловчилардан бири ҳушини йўқотиб, қон босими кескин тушиб кетади.

Тасодифан яқин жойда бўлган Мукомил Сангинов дарҳол ёрдамга шошилган. Энг яқин бекатгача бир соатдан кўпроқ вақт қолган ва аёлга тез ёрдам керак эди.

Шифокор реанимация тадбирларини қўллаб, поезд станцияга етиб боргунча беморга ёрдам бериб турган. Унинг профессионал ҳаракатлари туфайли аёлнинг аҳволи барқарорлашиб, тез ёрдам бригадасига топширилди.

Қутқарилган аёлнинг қизи шифокорга маҳорати ва меҳрибонлиги учун миннатдорчилик билдирган. Унинг таъкидлашича, онаси зудлик билан кардиология марказига ётқизилган ва Екатеринбургдаги шифокорлар беморнинг қониқарли аҳволидан  ҳайратда қолишган.

Мукомил Сангинов ўз ҳаракатини жасорат деб ҳисобламайди. Унинг айтишича, у шунчаки ўз касбий бурчини бажарган, холос.

31 ёшли Мукомил Сангинов қарийб бир йилдан буён Нижний Тагил шаҳридаги 1-сон давлат шифохонасида кардиолог бўлиб ишлайди. У Душанбедаги тиббиёт университетини тамомлаган ва Тожикистон пойтахтида ишлаган. 2021 йилда у Россияга кўчиб келган.

Мукомил Сангинов 2017 йилда ҳам  Красноярскда кўчада касал бўлиб қолган қизга биринчи ёрдам кўрсатган эди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya