Maqola

1 577 13/11/2023

Бу такси ҳайдовчиси Шокиржон Раҳматов учун оддий иш кунларидан бири эди. Минск кўчаси 36-уйга берилган буюртма туфайли у қопағон ит ҳамласига учраган қизчаларни қутқариб қолди. У тўрт нафар қизга катта ит ташланаётганини кўриб, ҳимояга чоғланди.

“Ит қизларни тишлаётганини кўрдим-у, ўша заҳоти у ерга машинамни ҳайдадим”, деб эслайди Шокиржон. Ўшанда у шунчаки такси ҳайдовчиси эмас, балки болаларни шафқатсиз ҳужумдан ҳимоя қилган қаҳрамонга айланди.

Ижтимоий тармоқларда ушбу ғайриоддий такси ҳайдовчисини топишга ва жасорати учун унга миннатдорчилик билдиришга чақирила бошланди. Бироқ унга мукофот таклиф қилишганда, Шокиржон Раҳматов жилмайиб: “Менга ҳеч нарса керак эмас, менинг ҳам фарзандларим бор”, — деди.

Жамият Шокиржоннинг сўзларига ҳайрон бўлаётган бир пайтда, қопағон итнинг эгаси аллақачон топилиб, унга нисбатан маъмурий баённома тузилган. Прокуратура ушбу ҳодиса юзасидан текширув бошлади. Калуга шаҳар ҳокимияти ушбу воқеа қаҳрамони билан учрашишни ва уни рағбатлантиришни режалаштирган. Шаҳар ҳокими Дмитрий Денисов Шокиржон Раҳматов бошқалар учун ўрнак бўлишини, ит билан боғлиқ воқеа эса уй ҳайвонлари билан муомала қилиш бўйича қонунчиликка жиддий ўзгартиришлар киритиш зарурлигини кўрсатганини айтган. Қутқарилган болаларнинг ота-оналари ҳам ушбу тадбир қаҳрамони билан учрашиш истагини билдиришган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya