Maqola

1 064 27/11/2023

Краснодарда қурилиш майдонида меҳнат муҳожирлари ўртасида келиб чиққан тўқнашув оммавий муштлашувга айланди. 25 ноябр куни Поздняков 3.0 телеграм-каналида эълон қилинган воқеа видеосида можаро иштирокчилари, турли бригадалардан бўлгани айтилган. Видеода “ўзбеклар ва тожиклар”дан иборатлиги айтилган икки гуруҳ ўртасидаги муштлашув кран туфайли келиб чиққани айтилган. Воқеа гувоҳларидан бири  “ғишт урувчилар ва монтажчилар келиша олмай қолганини” таъкидлаган.

Ҳозирда ҳодиса қайси қурилиш майдончасида содир бўлганига аниқлик киритилмаган.

Полиция вакилининг сўзларига кўра, эълон қилинган видеоматериаллар асосида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ички ишлар вазирлигининг Краснодар вилояти бўйича матбуот хизмати раҳбари Артем Коноваленконинг таъкидлашича, ҳодисанинг барча ҳолатлари ўрганилмоқда, жумладан, муштлашув иштирокчиларининг шахси аниқланмоқда. Тергов якунлангач, ҳодисага алоқадор шахслар қандай жазога тортилиши аниқ бўлади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya