Maqola

737 27/11/2023

Москванинг учта аэропорти: Внуково, Домодедово ва Шереметьевода қор ёғиши сабабли камида 42 рейс кечиктирилди ва етти рейс бекор қилинди.

Соат 08:30 ҳолатига кўра, Внуковода 12 та рейс кечиктирилиб, учта бекор қилинди, Домодедовода 14 та рейс кечиктирилган ва иккитаси бекор қилинган, Шереметьевода 16 та рейс кечиктирилди, иккитаси бекор қилингани хабар берилди.

Россия Гидрометеорология маркази илмий директори Роман Вилфанд 27 ноябр, душанба куни нафақат Москвада, балки Россиянинг Европа қисмида ҳам хавфли бўлишини айтган эди.

Шунингдек, бир кунда Москвага ойлик ёғин миқдорининг қарийб 35 фоизи, Москва вилоятига эса 56 фоизи ёққани маълум қилинди.

Душанба куни эрталаб пойтахт транспорт департаменти Москва йўлларида ҳаракат мураккаблашгани ҳақида хабар берди. Қайд этилишича, айрим ҳудудларда юк машиналари сирпаниб кетмоқда. Қор ёғиши муносабати билан коммунал хизматлар кучайтирилган режимда ишламоқда. Москва аҳолиси  машина ҳайдашдан воз кечишга чақирилди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya