Maqola

955 13/12/2023

Россияга келган мигрантлар фақат ўртача малака талаб қиладиган лавозимларни эгаллаши мумкин, деб ўз фикрларини билдирган иқтисодчи Олег Абелев. Унинг фикрича, агар муҳожир раҳбарлик лавозимини эгалласа, ишдан бўшатилгандан кейин у мамлакатни тарк этишга қарор қилса, миллий хавфсизликка таҳдид бўлиши мумкин экан.

“Юқори малакага эга бўлган ва стратегик бошқарув лавозимини эгаллаган мигрант бир кун келиб мамлакатни тарк этиши хавфи доимо мавжуд. Буларга миллий хавфсизлик хавфи ҳам киради”, дейди Абелев.

Унинг қўшимча қилишича, бу борада стратегик лавозимларни мамлакат фуқаролари эгаллашлари керак, ҳаттоки уларнинг ваколатлари даражасини ошириш зарур бўлса ҳам.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Владивостокда бўлиб ўтган Шарқий иқтисодий форумнинг ялпи мажлисида Россия Федерацияси янги технологияларни ривожлантириш эвазига меҳнат бозорида мигрантлардан воз кечиши мумкинлигини айтган, бироқ бу борада тез натижага эришиб бўлмаслигини ҳам таъкидлаган эди.

Олий Иқтисодиёт мактаби Ижтимоий фанлар факультети доценти Евгений Варшавер Марказий Осиёдан меҳнат муҳожирлари оқими камайганини маълум қилди. Россия ўрнига улар Европа ёки Жануби-Шарқий Осиёдаги мамлакатларни кўпроқ танлашни бошлаган. Варшавернинг сўзларига кўра, бу тенденция рублнинг заифлашиши билан боғлиқ: Россия Федерациясига ишлаш учун келганлар худди шу даражадаги бандлик билан камроқ пул ишлайди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya