Maqola

1 611 27/12/2023

2010 йилдан 2020 йилгача бўлган ўн йиллик маълумотлар асосида Россия шаҳарлари аҳолисини йўқотиш даражасини ўрганиш амалга оширилди. Олий Иқтисодиёт мактаби ўқитувчиси Александр Фаиб унинг натижалари ҳақида сўзлар экан, динамика аҳолиси 100 минг кишидан ортиқ бўлган шаҳарларда таҳлил қилинганини айтиб ўтган.

Демак, антирейтинг лидери Орск шаҳри (Қозоғистон билан чегарада, Оренбургдан 3,5 соатлик масофада жойлашган) ўн йил ичида ўз аҳолисининг 21 фоизини йўқотган. Сабаблари – ўлим ва миграция.

Шимоли-ғарбий ва Узоқ Шарқдаги шаҳарларда ҳам аҳоли камайиши тез суръатлар билан давом этмоқда. Масалан, Россиянинг энг кўп аҳолиси бўлган шаҳарлари рейтингида тўққизинчи ўринни эгаллаган Мурманскда аҳоли сони 12,1 фоизга камайган.

Волгабўйи, Сибир, Жанубий федерал округ ва Марказий федерал округ шаҳарларида табиий пасайиш қайд этилган. Аҳоли қариб, ўлим кўп, аёллар сони камайиб бормоқда.

Мигрантлар сони, гарчи Красноярск, Ставропол ва Якутскда аҳолининг асосий ўсишини таъминлаётган бўлса-да, ҳозирча аҳоли йўқотишларни қопламай олмайди,. Бироқ, умуман олганда, Россияда аҳолининг меҳнатга лаёқатли ёшдагилар сони камаймоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, муаммоларни ҳал қилиш учун Россияга миграция оқимини кенгайтириш керак, акс ҳолда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари бўшаб қолиши ҳамда кучайиб бораётган ишчи кучи танқислиги олдини олиш мумкин эмас.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya