Maqola

871 29/12/2023

Санкт-Петербург полицияси жиноят содир этган ўнга яқин қўшни давлат фуқароларининг Россия фуқаролигини бекор қилди. Уларнинг аксарияти гиёҳванд моддалар савдосида айбланган.

Кавказорти давлатида туғилган 41 ёшли фуқаро гиёҳванд моддаларнинг катта партиясини сақлаган ва уларни ўзи ҳам истеъмол қилган. У 4 йиллик шартли қамоқ муддатига ҳукм қилинди. Унинг 27 ёшли ватандошига ҳам ўзи учун сотиб олинган гиёҳванд моддаларни сақлагани учун 3 йил шартли қамоқ жазоси берилди. 35 ёшли яна бир фуқаро “закладкалар”дан фойдалангани учун 3 йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Бу шахсларнинг барчаси тахминан 10 йил олдин Россия фуқаролигини олган. Аммо энди, оғир жиноятлар содир этган шахсларнинг фуқаролигини тўхтатишга рухсат берувчи 138-ФЗ-сонли “Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисида”ги қонун кучга киргани сабабли Ички ишлар вазирлигининг Бош бошқармаси янги қоидани амалга оширди.

“Маҳкумларга тегишли тартибда мамлакат фуқаролигини бекор қилиш тўғрисида билдиришномалар берилди, шу муносабат билан уларнинг Россия Федерацияси фуқароси паспортлари олиб қўйилди ва бекор қилинди. Фуқаролиги тугатилган шахсларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган зарур тартиб-қоидаларни бажариш юзасидан кейинги чора-тадбирлар тушунтирилди”, — дейилади хабарда.

27 декабр куни маълум бўлишича, жиноятлари сабабли  бешта минтақа: Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти, Москва, Москва вилояти ва Твер вилоятида Россия фуқаролигини тугатиш тўғрисидаги биринчи қарорлар чиқарилган.

26 октябр куни Россияда кучга кирган янги қонунга кўра, Россия фуқаролигини (туғилиш орқали эмас) олган шахс муайян тоифадаги жиноятларни содир этганда ёки “мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид” яратганда ундан маҳрум этилиши мумкин. Бу жиноятларга ҳарбий хизматдан бўйин товлаш,  гиёҳванд моддалар савдоси, террористик фаолиятга оммавий чақириқлар киради. Декабр ойи ўрталарида Россия Тергов қўмитаси барча оғир ва ўта оғир жиноятлар учун Россия фуқаролигидан маҳрум қилишни таклиф қилди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya