Maqola

1 193 03/01/2024

Россия матбуотида ҳамма нарсада, ҳар бир жиноят ёки безорилик ҳолатларида мигрантларни айблаш одат тусига кирган. Янги йилнинг илк куниданоқ Челябинскда муҳожирлар аёллар ва “СВО” қатнашчиси бўлган шахсни дўппослагани ҳақида хабар тарқалди. Бироқ озгина фаҳм-фаросати бор одам ичиб олиб аёлларга сўкинаётган безориларнинг мигрант эмаслигини англаб олади.

Мана бугун Челябинск ҳуқуқ-тартибот идораларининг хабар беришича, ижтимоий тармоқлар ва телеграм каналларида тарқалган, Челябинск СВО жангчилари ва уларнинг рафиқаларига ҳужум қилганлар орасида муҳожирлар йўқ экан.

Полиция безорилиги билан машҳур бўлган тўданинг 19 ёшли тўртинчи иштирокчисини ҳам қўлга олди.

Йўқ жойдан шишириб пайдо қилинган шов-шув пуфаги ҳақиқат очилгач, “пақ” этиб ёрилиб кетди.

Маълум бўлишича, ҳарбий хизматчиларнинг хотинларини ҳақорат қилган маст йигитларнинг барчаси Россияда, уларнинг учтаси Челябинскда туғилган. Тўртталовининг ота-онасидан камида биттаси рус миллатига мансуб.

Воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ёқуб Умар

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya