Maqola

1 376 04/01/2024

Санкт-Петербург судлари Янги йил кечаси Невский проспекти яқинида қўлга олинган мигрантларга нисбатан маъмурий ишларни кўриб чиқишда давом этмоқда.

Санкт-Петербургда адлия органлари хориждан келган яна 13 кишини Россиядан депортация қилишга қарор қилди, деб ёзади “Фонтанка” нашри шаҳар судлари матбуот хизматига таяниб. Чет элликлар миграция қонунларини бузганликда айбдор деб топилган.

Уларга беш мингдан етти минг рублгача маъмурий жарима солиниб, Россиядан чиқариб юборишга қарор қилинди. Нашрнинг ёзишича, Санкт-Петербург судлари Янги йил кечаси Невский проспекти яқинида қўлга олинган мигрантларга нисбатан маъмурий ишларни кўриб чиқишда давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 январь куни эрталаб Шимолий пойтахтда полиция томонидан ҳужжатларнинг миграция қонунчилигига мувофиқлиги бўйича кенг кўламли текширув ўтказилгани маълум бўлди. Муҳожирлар махсус автобусларда полиция бўлимларига олиб кетилган.

Рейд натижасида Янги йил арафасида Шимолий пойтахт марказида 600 дан ортиқ одам қўлга олинди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан жами бўлиб ўтган текширув давомида уч мингга яқин аҳоли полиция бўлимларига олиб келинган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya