Maqola

2 374 04/01/2024

Россия Ички ишлар вазирлигининг буйруғида айтилишича, 7 январдан бошлаб хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўз меҳнат фаолиятини бошлашлари тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор қилишлари шарт.

“Патент олган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги билдиришнома патент берилган кундан бошлаб икки ой ичида Россия Ички ишлар вазирлигининг патент берган минтақа ва туман ҳудудий органига тақдим этилади”, дейилади ҳужжатда.

Билдиришномага меҳнат шартномаси ёки иш бажариш учун шартноманинг нусхалари илова қилиниши керак. Шунингдек, агар фуқаролик шартномаси оғзаки тузилган бўлса, у ҳақда маълумотларни кўрсатиш лозим.

Хабарнома Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бошқармасига босма шаклда шахсан, почта орқали ёки давлат хизматлари (Госуслуги) портали орқали электрон шаклда юборилади.

26 октябрь куни Россия ҳукумати хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россияга келгани ҳақида мустақил равишда ички ишлар органларини хабардор қилишига рухсат берган эди. Ҳозиргача буни фақат қабул қилувчи томон бажарган. Мамлакатга келиш ҳақидаги маълумотларни Россия Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органи орқали ёки давлат хизматлари порталидан фойдаланиб узатиш мумкин бўлади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya