Maqola

1 937 05/01/2024

Россия Федерациясига мигрантлар рўйхатдан ўтиш ва пуллик тиббий хизматдан норози.

Россияда яшашнинг асосий камчиликлари орасида мигрантлар рўйхатга олиш учун узун навбатлар, россияликларнинг ҳурматсиз муносабати, Россия фуқаролигини олмаганларга пуллик тиббий хизмат кўрсатиш ва оғир иқлим шароитларини санаб ўтилди.

Хорижликлар жамоат транспортида ёки кўчада нотаниш руслар томонидан ҳурматсизликка учраганликларини айтишган. Мигрантлар учун олдиндан таниш бўлганлар билан умумий тил топиш анча осон бўлади. Респондентлардан бири россияликлар унинг нега Украинадаги жанговар зонага бормаётганини тушунмаслигидан ҳайратда қолганини сўзлаган.

Ўз навбатида, Красноярск шаҳрида яшаётган муҳожир Россиядаги ҳаётнинг асосий ноқулайликлари қаторида ўз минтақасида совуқ об-ҳаво йилига 8-9 ой давом этиши, қаҳратон совуқ баъзан -45 даражагача етишини таъкидлаган. Бундай шароитда тез касал бўлишингиз мумкин, аммо сиз фақат Россия фуқаролигини олсангизгина бепул тиббий хизматлардан фойдаланишингиз мумкин. Шу билан бирга, бошқа бир респондент маҳаллий таомларнинг сифатсизлигини қайд этган.

Аввалроқ Москва ресторан бизнесининг омбудсмани Сергей Миронов Россия умумий овқатланиш саноати вакиллари миграция қонунчилигидаги муаммолар туфайли малакали хорижлик ишчилар етишмаслигини айтган эди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya