Maqola

1 855 05/01/2024

Екатеринбургда рейдлар натижасида 400 дан ортиқ муҳожир ҳарбий рўйхатга қўйилди.

Хабарларга кўра, ўтган йилнинг ноябр ойи охиридан буён 450 нафар мигрант чақирув қоғози олган. Бундай фуқаролар сони кун сайин ортиб бормоқда.

“150 дан ортиқ чет эл фуқаролари Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузди”, — дейилади ташкилот Марказий ҳарбий округ хабарида.

Маълум қилинишича, янги йил байрамларида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бир нечта савдо марказларини текширган. Натижада, аввалроқ Россия фуқаролигини олган, аммо ҳарбий хизматга боришни истамаган 15 нафар муҳожир қўлга олинган.

Аввалроқ, 1 январга ўтар кечаси Санкт-Петербургда бир неча минг муҳожир қўлга олингани хабар қилинганди. 

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya