Maqola

1 258 08/01/2024

Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Борис Титов Россия Федерацияси фуқаролари ва чет элликлар ўртасидаги муносабатлар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Хусусан, Титов россияликларни муҳожирлардан хорижликлардан қўрқиш асоссиз эканлигини таъкидлади.

“Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг статистик маълумотларига кўра, Россия фуқаролари мигрантларга қараганда анча кўп жиноят содир этишади”, дейди Борис Титов. Шу нуқтаи назардан, провокаторларнинг мигрантлар қилаётган жиноятлар ҳақида барча уринишлари Россия Федерацияси халқлари ўртасида тинчлик ва яхши қўшничилик муносабатларини бузишга қаратилган ҳаракатларга ўхшайди.

Россия президенти Владимир Путин миллатлараро ва динлараро тотувликни бузишга уринишларни Россияга хиёнат, деган эди. Бу эса 12 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосига лойиқ кўриладиган  давлатга қарши хиёнатдир.

Борис Титов, шунингдек, россияликларни муҳожирлар уларнинг ишини тортиб олишидан қўрқмасликка, балки, ўз билими ва малакаси даражасида ишлашга чақирди. Бундан ташқари, бугунги кунда Россия Федерациясида ишсизлик рекорд даражада паст ва иш берувчилардан иш қидирувчиларга қараганда бир неча баравар кўп таклифлар мавжуд.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya