Maqola

1 698 08/01/2024

5 январдан 6 январга ўтар кечаси Плюшчихинский турар-жой массивидаги Виталий Потилицин кўчасида жойлашган кўп қаватли уй ҳовлисида 3 киши такси ҳайдовчисига ҳужум қилиб, унга пичоқ билан жароҳат етказган.

“Мен балконда чекаётгандим, унчалик яхши кўринмас эди. Ҳайдовчи акцентсиз рус тилида гапирди. Қочганлар эса қандайдир шарқ тилида гаплашишарди. Ҳайдовчи рус тилида унга нимадир санчишганини айтиб бақирди”, — дейди воқеа гувоҳи.

Улар орасида жанжал бўлганми ёки шунчаки такси ҳайдовчисини тўнаб кетишмоқчи бўлганми, номаълум. Хабарни тарқатган телеграм канали аввал эркак реанимацияда вафот этганини ёзган, сўнг унинг ярадор бўлгани ва у ўзбек эканинини маълум қилган.

Шу тариқа ҳозирча жиноятчиларнинг кимлиги номаълум, лекин аввал мигрантлар рус таксичини ўлдирди дейилган ҳайдовчи муҳожир бўлиб чиқди. Ҳужум сабаблари ҳозирча номаълум, жиноятчилар қидирилмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya