Maqola

1 032 09/01/2024

2023 йилнинг 20 январь куни Уфа барларидан бирида ўзбекистонлик муҳожир нарда ўйини туфайли рақибига пичоқ урди.

Мансур исмли 35 ёшли муҳожир Уфа шаҳридаги барда бир гуруҳ эркакларга қўшилиб нарда ўйнаган. Бироз вақт ўтгач, “ўйиндан ўқ чиқди”. Мансур рақиби Сергейнинг қорнига бир неча марта пичоқ уриб, қочиб кетган.

Мигрант қўлга олиниб, полиция бўлимига олиб кетилган. Унга қурол сифатида фойдаланилган нарсадан фойдаланиб, қасддан баданга оғир шикаст етказиш айби қўйилган.

ОАВ хабарларига кўра, жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага етказилган, шифокорлар унинг аҳволини барқарор, деб баҳоламоқда.

2024 йил 4 январда суд ўзбекистонлик муҳожирни олти ярим йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади ва жазони қатъий режимли колонияда ўтказишга ҳукм қилди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya