13 январ куни Санкт-Петербургда рўй берган йирик ёнғиндан сўнг Wildberries компанияси 16 нафар ходим билан боғлана олмаяпти. Бу ҳақда компания матбуот хизмати расмий каналида хабар берган.
Эслатиб ўтамиз, расмий маълумотларга кўра, фавқулодда вазиятда ҳеч ким жабрланмаган. Эвакуация вақтида ис газидан заҳарланган 22 ёшли ходимгина шифокорларга мурожаат қилган.
Компания хабарига кўра, ёнғин бошланганда Шушаридаги омборхонада 1617 киши бўлган. Баъзилар эвакуация пайтида телефонларини унутган ёки йўқотган. Компания улар билан боғланишга уринмоқда. Боғлана олмаган ишчилар ва уларнинг яқинлари учун ишонч телефони ишга туширилган.
14 январ, якшанба ҳолатига кўра, ёниб кетган омборхонанинг 54 нафар ишчиси билан алоқа ўрнатилмагани айтилган, ҳозирда бедарак йўқолганлар сони 16 нафарга камайган.
Мазкур ёнғин бўйича жиноий иш қўзғатилган. Ёнғин бир кундан кўпроқ вақт давомида ўчирилди. Зарар 10 миллиард рублдан ошиши мумкин.