Maqola

924 17/01/2024

Перм вилояти раҳбари Махонин мигрантларга йўловчи автобусларини бошқаришга рухсат берди.

Перм ўлкасида мигрантларнинг шаҳар туманлараро йўловчи автобусларида ҳайдовчи бўлиб ишлашига қўйилган тақиқ бекор қилинди. Бу вилоят раҳбарининг мигрантлар учун бир қатор тадбирларни тақиқлаш ҳақидаги янги фармонидан олиб ташланган.

Мигрантлар учун тақиқланган иқтисодий фаолият турлари рўйхатига қуйидагилар киради:

  • нефт ва нефт (йўлдош) гази ишлаб чиқариш;
  • нефт маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
  • ихтисослашмаган дўконларда чакана савдо;
  • ихтисослаштирилган дўконларда ичимликлар чакана савдоси;
  • ихтисослаштирилган дўконларда тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси;
  • хавфли юкларни ташиш;
  • йўловчи таксилари ва ҳайдовчи билан ижарага олинган автомобиллар фаолияти.

Вилоят раҳбарининг 2023 йилдаги қарорида “шаҳар ва шаҳар атрофи транспортида йўловчи ташиш” ва “шаҳарлараро йўналиш автобусларида йўловчиларни мунтазам ташиш” бандлари ҳам рўйхатда бор эди. Энди улар олиб ташланган.

Аввалроқ Перм шаҳар автобус йўналишларига хизмат кўрсатувчи автокомпаниялар ҳайдовчиларга жуда муҳтожлиги ҳақида хабар берган эди. Кўпгина йўналишларда ишчилар етарли эмас ва минимал талабларга жавоб берадиган одамларни ишга олишга тайёрмиз, деган эди шаҳар мэриясининг транспорт бошқармаси 2023 йил ёзида. Шунга ўхшаш муаммолар шаҳарлараро рейсларни амалга оширувчи ташувчилар орасида ҳам кузатилмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya