Maqola

915 24/01/2024

Жамоамиз юристига ноодатий қўнғироқ бўлди. Қўнғироқ эгаси бўлган муҳожир ўзи ишлайдиган дўкони олдида юрадиган дайди итлар тишлаганидан шикоят қилди. Итлар аввал мигрантни ўраб олиб, кейин бири тишлаб олибди. Муҳожир қаерга мурожаат қилиш, ёрдам олиш ва қандай қилиб дайди итлардан бошқаларни ҳимоя қилиш ҳақида маслаҳат сўради.

Ушбу мурожаат туфайли  дайди итларни учратганингизда ўзингизни қандай тутиш, тишласа нима қилиш ва дайди итлар билан қонун доирасида қандай курашиш мумкинлиги ҳақида маълумот берамиз.

Дайди ҳайвонлар жуда хавфли бўлиши мумкин. Ҳамла қилишларининг олдини олиш учун қуйидаги қоидаларни эслаб қолинг:
– дайди ҳайвонларга (ит, мушук ёки бошқа ҳайвонми, фарқи йўқ) яқинлашманг;
– ит, мушук ёки бошқа ҳайвонларнинг болаларига тегманг – катталарининг ҳужумига учрашингиз мумкин;

  • ҳайвонлар билан ўйнашманг, уларни уриб, ҳайдаманг;
  • дайди итнинг кўзига тик қараб турманг.

Бундан ташқари, дайди ит ҳужум қилганда нима қилишни ҳам билиб олиш керак:

  • югурманг, қочманг;
  • кескин ҳаракатлар қилманг;
  • тескари ўгирилманг;
  • дайди ҳайвонни мустақил равишда йўқотаман, деб ўйламанг. Эсингизда бўлсин, Россияда ҳайвонларга зўравонлик муносабатида бўлиш учун ҳам жавобгарлик бор!
  • бунинг ўрнига секин, тескари ўгирилмай, ҳайвондан узоқлашинг. 500 метрдан ортиқ узоқликка кетганингиздан сўнг махсус хизматлар билан боғланинг.

Россияда дайди ҳайвонларни бартараф этишга шаҳар ҳокимиятлари масъул. Масалан, Москва областида бўлсангиз +7 (800) 550-65-22 рақамига қўнғироқ қилишингиз керак, дам олишсиз, 24 соат давомида қўнғироқ қабул қилишади.

Агар дайди ҳайвон сизни тишласа, биринчи навбатда тез ёрдам чақиришингиз ёки травмпунктга боришингиз керак. Эсингизда турсин, Россияда тез тиббий ёрдам шошилинч ҳолатларда барчага бир хил бепул кўрсатилади. Бу дегани, ҳужжатингиз бор ёки йўқлиги аҳамиятсиз, қўрқмай тез ёрдам чақираверинг.

Тез ёрдам келгунча ёки травмпунктга етиб боргунча тишланган жойни тоза сув ва совун билан ювиш лозим. Агар қон оқаётган бўлса унда тоза мато билан қон чиқаётган жойни боғлаб, кейин профессионал тиббий ёрдамни кечиктирмаслигингиз керак.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya