Maqola

4 359 30/01/2024

Челябинскда ишониш қийин бўлган воқеа содир бўлди.

Челябинскдаги 74-йўналишли маршрутка Советский тумани чеккасидаги Федоровка қишлоғидан  шаҳар марказига қатнайди. Бу микроавтобуслар йўлкирани тўлаш учун валидаторлар билан жиҳозланган: йўловчилар йўл ҳақини банк картаси ёки нақд пул билан тўлаши мумкин.

Микроавтобусларнинг кўпини мигрант ҳайдовчилар бошқаради. Яқинда бир ҳайратланарли воқеа содир бўлди: йўловчилар хира йўловчи асабига тегаётган муҳожир ҳайдовчини ҳимоя қилишди. Ҳайдовчини видеога олиб унга ҳар хил бўлар-бўлмас саволлар билан провокация қилган шахс унга қоғоз чипта беришни талаб қилган.

Ҳайдовчи мулойимлик билан картани валидаторга теккизиб, электрон чипта олиш мумкинлигини айтса-да, хира йўловчи унинг жонига тегаверган. Шунда маршруткадаги йўловчилар ҳайдовчини ҳимоя қилишган.

Ижтимоий тармоқда эълон қилинган видеога ёзилган изоҳларда аксарият йўловчилар ҳайдовчи тарафини олишган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya