
2024 йилнинг 1 сентябридан Россиядаги таксчилар йўловчиларнинг соғлиги, мулки ва ҳаёти учун суғурта расмийлаштиришлари керак бўлади.
“Йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига зарар етказганлик учун такси ҳайдовчисининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги қонунга кўра 2024 йилнинг 1 сентябридан бошлаб такси ҳайдовчилари ОСГОП деб номланувчи суғуртани қилишга мажбур. Ушбу суғурта асосида такси ҳайдовчисининг иш вақтида йўловчига қандайдур шикаст етса етказилган зарар ОСГОП суғуртаси ҳисобидан қоплаб берилади.
Такси ҳайдовчиси учун ОСГОП суғуртасининг минимал қиймати йилига 1300 рублни, максимал қиймати эса 5400 рублни ташкил қилади.