Maqola

1 076 19/06/2022

Россия мамлакатга киришда коронавирусга қарши барча чекловларни бекор қилди. Лекин РФ ҳукуматининг қарорига кўра хорижликлар ва уйга қайтган сайёҳлар ҳали ҳам ПЗР тестини топширишлари керак.

Россия ҳукуматининг 14 июндаги қарори асосида хорижликларнинг мамлакатга ҳаво ва денгиз орқали кириб келишига COVID-19 сабаб бўлган вақтинчалик чекловлар бекор қилинди. Ўзбекистон фуқаролари учун темир йўлда келиш учун ҳам рухсат берилди.

Кўпчилик фуқаролар бундай маълумотни мамлакатга киришда COVID-19 га оид ҳеч қандай маълумотномалар топширилмас экан, деб тушунишди. Ҳукуматнинг аввалги ҳужжатларида чекловларнинг бекор қилиниши ҳақидаги маълумот РФ ҳудудига энди ҳаво ва денгиз транспорти орқали кириш ва барча мамлакатлар фуқароларининг малакатга киришлари мумкинлигига тегишли бўлган.

РФ ТИВнинг16 июндаги махсус хабарига кўра чекловларни олиб ташлаш ПЗР тестига тааллуқли эмас.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатга кираётганда 48 соат ичида ҳақиқий саналган салбий ПЗР тестини тақдим этиш талаб қилинишини алоҳида хабар қилди (аввал бу талаб 72 соатни ташкил этарди). Бундай маълумотлар хориж аэропортларига ҳам маълум қилинган.

 

 

 

 

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya