Maqola

866 25/07/2022

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича жорий йилнинг олти ойи мобайнида 288 минг киши Россия фуқаролигини олди, деб хабар беради tvzvezda.ru.

Россия Ички ишлар вазирлиги жорий йилнинг биринчи ярмида 288 минг нафар киши мамалакат фуқаролигини олганлигини маълум қилди.

“2022 йилнинг январь-июнь ойларида Россия фуқаролигини олиш тўғрисида қарор қабул қилган шахслар сони 287 503 нафарни ташкил этди”,- дейилади департамент маълумотларида.

Эътиборлиси, бир йил аввал бу рақам 64167 нафарга кўп эди. Шу билан бирга миграция реестрида рўйхатга олинган чет эллик фуқаролар сони ортди.
ИИВ департаментининг таъкидлашича, дастлабки олти ойда бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан деярли уч миллионга ошган ва саккиз миллиондан ортиқ кишини ташкил қилган.

Шу билан бирга, ички ишлар вазирлиги фуқароларга берилган ишлаш учун рухсатномалар динамикасини эълон қилди. Шундай қилиб, январдан июнга қадар яшаш учун рухсатномалар (ВНЖ) расмийлаштирилиши 30000 тага ва  ишлаш учун рухсатномалар сони 39000 га кўпайган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya