Maqola

714 19/10/2022

Пул ўтказмларининг ўсишига меҳнат мигрантлари сонининг кўпайиши ва Россия рублининг долларга нисбатан мустаҳкамланиши сабаб бўлмоқда, дейишади таҳлилчилар.

Евроосиё тараққиёт банки таҳлилчиларининг қайд этишича, йил бошидан бери Россиядан қўшни давлатлар, жумладан Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалари юборилиши кўпайди, деб ҳисоблашади ЕОТБ таҳлилчилари.

Ўзбекистонга Россиядан январь – июнь ойларида 5,3 миллиард доллар ўтказилди. Бу республикага ўтказилган умумий пул ўтказмаларининг 81 фоизи тўғри келяпти. Макур кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан 2,4 баравар кўпдир, деб ёзади Sputnik Ўзбекистон.

Россиядан Арманистонга 1,9 миллиард доллар ўтказилди, бу 2021 йилга нисбатан 3,5 баравар кўпдир. Қозоғистон (5,4 марта) ва Қирғизистонга ҳам (8,2 фоизга) пул ўтказмалари ҳажми ошди.

“Доллар ҳисобидаги ўтказмалар ҳажмининг ўсиш омиллари Россиядаги меҳнат мигрантлари сонининг кўпаиши, россияликларнинг ўзлари томонидан амалга оширилган пул ўтказмалари, шунингдек рублнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши бўлди”,- деб ҳисоблайди банк мутахассислари.

Айни пайтда бундай кескин ўсиш вақтинчалик-июль-август ойларида пул ўтказмалари ҳажми барқарорлашди ёки ҳатто пасайишни бошлади, дейди таҳлилчилар.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya