26 январдан Фарғонадан Қирғизистонга пандемия сабаб тўхтаб қолган микроавтобус қатнови қайта тикланди. Фарғона-Қувасой-Қизил-қия йўналиши умумий масофаси 39,5 километрни ташкил этиб, йўлкира нархи 12 минг сўм этиб белгиланди.
26 январдан Фарғона-Қувасой-Қизил-қия халқаро йўналишида микроавтобус қатнови қайта тикланди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Қирғизистон томонидан Қизил-қия йўловчи ташиш компанияси, Ўзбекистон томонидан эса Daewoo Trans Servis МЧЖ хизмат кўрсатувчи йўналиш умумий масофаси 39,5 километрни ташкил этиб, йўлкира нархи 12 минг сўм этиб белгиланди.
Микроавтобуслар Қизил-қия ва Фарғонадан тонгги соат 7:20 да ҳаракат бошлаши назарда тутилган. Келгусида аҳоли талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда қатновларни кўпайтириш режалаштирилмоқда.
2020 йилгача мавжуд бўлган мазкур қатнов коронавирус пандемияси даври чекловларида тўхтаб қолган эди.