Maqola

1 115 27/03/2022

Ижарага бериладиган уй-жой нархларининг пастлагани ҳақида берилган маълумотлар қанчалик тўғри?

Рубл қадрсизлангани ва кўплаб компаниялар Россия Федерацияси ҳудудида ўз фаолиятини тўхтатгани сабаб, аҳолининг йирик қисми ишидан айрилди. Баъзиларининг эса даромади деярли 50 фоизга камайди. Санкциялар иқтисодиёт билан бирга ижтимоий ҳаёт тарзига ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатди. Нотинчлик ва маошлар камайгани сабаб кўпчилик уйларини ташлаб бошқа давлат ёки шаҳарларга кўчиб кета бошлади, кетмаганлар эса уйларини нисбатан бюджетлироқ, яъни арзонроқ хонадонларга алиштирди. “Известия” нашри берган маълумотларга кўра, йирик шаҳарларда ижарага бериладиган уй-жой нархлари 5,5 фоизга камайган.

Ушбу маълумотдан келиб чиқиб Migrant.mobi ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Россияда фаолият юритаётган кузатувчиларига “Сиз ҳам кам тўлаяпсизми?” саволи билан мурожаат қилган эди.

Ушбу хабарга муносабат билдирган кузатувчиларнинг деярли 90 фоизи бу мутлақо хато маълумот эканини айтган. Балки бундай ҳолат Россия фуқаролари билан кузатилаётган бўлиши мумкин, лекин ушбу мигрантларда ҳаммаси аввалгидек ёки аксинча қимматлаган.

1. Санкт-Петербургда 35 мингга икки хонали уйда турамиз, нарх тушгани йўқ.

2. Под-Москвада 2 хонали уйда турамиз, шароити ўрта 10 йилдан бери 15 000 рубл берамиз. Нархлар тушмади ошмаса бўлди, сабаби 1 хонали уйнинг нархини беряпмиз.

Сўровномада изоҳ қолдирганлардан бири заҳархандалик билан “ Ҳа, арзонлашди, 5 000 рубл эди 6 000 рубл бўлди”, деб ёзади.

Бундай вазият бошқа кўплаб мигрантларда ҳам мавжуд. Фикрларга кўра, асосан, Москва вилояти ва шаҳрида яшовчиларнинг ижара тўловлари қимматлаган:

Х.Х: Москва шаҳри Зеленоградда 20-22 минг рубл эди, ҳозир 25-26 минг ҳатто 35 минггача кўтарилган.

Нархлар пастлагани ҳақида ҳеч бир кузатувчи аниқ маълумот келтирмаган лекин уй-жой эълонлари сони кўпайиб қолгани ва улардаги нарх нисбатан пастроқ кўрсатилгани ҳақида айтиб ўтилган:

1. Telegram` каналларда квартира берамиз, деганлар кўпайиб қолди олдингига кўра, 15-16-18 минг рублгача, ҳар хил Санкт-Петербургда;

2. Қайсидир маънода тўғри, оз миқдорда (эхтимол 5,5 %) тушган. Сабаби эълонлар кўпайган, нархлари ҳам бироз тушганини кузатдим. Таклиф кўп бўлса нархлар автоматик тарзда тушади.

Баъзи мигрантлар нархлар сақланиб қолганини, коммунал тўловлар эса кўтарилганини ёзади:

1. Нуфузли жойларда арзон бўлгани йўқ. Коммунал тўловлар кўтарилди, русларга беради арзон уйларни, бизга аксинча қимматга беришади.

2. Удмуртияда 2 хонли уй 14 минг рубл, коммуналини алоҳида тўлаймиз. Ҳар йили 1000 рубл қўшади, ўтган йили 13 минг рублдан тўлаганмиз.

Аслида нарх 5,5 фоизга тушган тақдирда ҳам иши ва даромадини йўқотаётган мигрантлар учун ижара пулини тўлаш қийинчилик туғдиради.

Аввалроқ, мигрантлар билан ўтказилган суҳбатларимизда тақдим этганимиздек, ҳозирда кўплаб ватандошларимиз, нафақат ўзбеклар, балки Марказий Осиёдан келган меҳнат муҳожирлари ҳатто озиқ-овқат учун пул топишда қийинчиликка дуч келмоқда. Чунки нархлар кундан кунга юқорилаб кетмоқда.

Кузатувчиларимизга юқоридаги фикрларни тақдим этган ҳолда, тез орада мигрантлар фойдасига ишлайдиган янгиликлар содир бўлишини кутиб қоламиз.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya