Мақола

1 308 08/09/2023

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 2023 Diversity Visa (Green Card) дастури бўйича янгиланган маълумотни эълон қилди.

Бутун дунё бўйлаб, йиллик белгиланган 55000 та визалар сони чеклови қамраб олингандан сўнг, барча АҚШ элчихоналари DV дастури бўйича визаларни бошқа тақдим эта олмайди.

Тошкентда ушбу ойда бўлажак виза суҳбати куни белгиланган мурожаатчилар, виза ололмасликлари мумкин. Элчихона виза учун талаб этилган ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган мурожаатчиларни виза суҳбатига келиш ҳақида ўйлаб кўришни маслаҳат беради. Чунки виза бўйича мурожаатни кўриб чиқиб, уни якунлаш учун етарлича вақт қолмаслиги сабабидан виза учун тўлов қайтариб берилмайди.

Тошкентдаги АҚШ Элчихонаси дунё бўйлаб белгиланган виза сонлари чеклови қамраб олингунига қадар, DV визаларини тақдим этишни давом эттириши ва бугунги кунга келиб, 3 100 дан ортиқ виза мурожаатчилари билан суҳбат олиб борганлигини маълум қилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация