Maqola

1 357 26/04/2022

Визаларни расмийлаштириш 2022 йилнинг 4 октабридан бошланади.

АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси ушбу давлат фуқаролари ва резидентлари учун виза бериш амалиётини бошлади. Визаларни расмийлаштириш 2022 йил 4 октябрдан бошланади.

“Иммиграцион визалар бериш амалиётининг биринчи йилида биз Тожикистондан кўплаб аризачиларни, жумладан АҚШнинг доимий резидентлари ва уларнинг оила аъзоларини, шу билан бирга, 2023 йил учун “Грин кард” лотереяси (DV-2023) ғолибларини қабул қилишни кутмоқдамиз”, — дейилади элчихонанинг расмий веб сайтида. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг октябр ойигача Тожикистон фуқаролари ва резидентлари учун АҚШ иммиграцион визалари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги АҚШ Бош консуллигида берилади. 2022 йилги “Грин кард” (DV-2022) ғолиблари эса 2022 йил 30 сентябргача Олмаота шаҳрида ариза топширишда давом этадилар.

“Келгуси олти ой мобайнида биз АҚШнинг Олмаотадаги Бош консуллиги билан яқиндан ҳамкорлик қиламиз ва визага мурожаат қилувчилар учун веб-сайтларимизда қўшимча маълумотларни тақдим этамиз”, — дея таъкидланади элчихона матбуот хизмати хабарида.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya