Мақола

716 04/06/2022

Ўзбекистон фуқаролари АҚШда яшаш ва ишлаш имконини берувчи “Грин карта” (Green Card) лотореясида ғолиб бўлиб, Америкага кўчиб кетиш бўйича дунё рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Бу рақам апрел ойи кўрсаткичига тегишли, деб хабар қилмоқда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Ахборот хизмати.

Аниқроқ айтганда, АҚШнинг Ўзбекистондаги консуллик хизмати апрел ойида берган энг кўп виза тури – грин-карта визаси бўлган. Шу билан DV визасини берган АҚШнинг хориждаги ваколатхоналари орасида Тошкентдаги элчихона 2-ўринни эгаллаган.

“Биз Green Card лотереясини қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Давлат статистика департаментининг апрел ойидаги сўнгги маълумотларига кўра, АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси турли миллат вакиллари учун визалар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Биз грин-карта лотереясини қўллаб-қувватлашда давом этамиз”, – дейилади элчихона баёнотида.

Маълум қилинишича, ой давомида Американинг Ўзбекистондаги консуллиги 281 ўзбекистонликка грин-карта лотереяси визасини берган.

Умуман, Ўзбекистон – аҳолиси энг кўп грин-карта ўйнайдиган давлатлар сирасига киради. Ҳар йили қарийб 2 миллион ўзбекистонлик Diversity Visa (DV) – дастурида қатнашади ва онлайн рўйхатдан ўтади.

Diversity Visa Program – Америка жамиятида миллатлар хилма-хиллигини таъминлашга қаратилган виза дастури бўлиб, АҚШда 1990 йилда қабул қилинган қонун асосида йўлга қўйилган. Ундан кўзланган мақсад – АҚШга тарихан иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган миллатлар вакилларига Америкада яшаш ҳуқуқини беришдир.

 

 

 

 

 

 

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация