Мақола

1 058 24/09/2022

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 28 сентябрдан виза олиш учун аризалар қабул қила бошлайди.  

АҚШнинг Ўзбекистондаги консуллик бўлими виза олиш учун ўринлар сони чекланганлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон янгиликлари 24/7” телеграм канали маълум қилди.

28 сентябрь — чоршанба куни соат 18:00 да  консуллик бўлими 600 дан ортиқ ноимиграцион визалар бериш учун фуқароларни рўйхатдан ўтказиш бўлимларини очади.

Суҳбат фақатгина Ўзбекистон фуқаролари  учун 2022 йил ноябридан 2023 йил январгача бўлиб ўтади. Суҳбатга кириш учун рўйхатдан ўтиш фақатгина онлайн тизими орқали амалга оширилади.

Сиз суҳбат учун рўйхатдан ўтаганингизда ўзингиз ҳақингизда аниқ маълумотларни киритишингиз шарт. Маълумотлардаги хатолар, жумладан, телефон рақамингиз, электрон манзилингиз нотўғри киритилган бўлса, элчихона учрашувингизни бекор қилиши мумкин. Барча аризаларда аниқ маълумотлар кўрсатилиши керак.

Суҳбатга киришдан аввал онлайн-тизим бўйича DS-160 анкетасини тўлдириб, ўз штрих-кодингизни олишингиз зарур бўлади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация