Мақола

908 24/07/2023

Улар Россия саноати эҳтиёжлари учун юқори технологияли товарларни етказиб берган.

АҚШ молия вазирлиги Россиянинг Украинадаги тажовузини қўллаб-қувватлаш учун санкциялар киритилган жисмоний шахслар ва компаниялар рўйхатини кенгайтирди. Санкциялар рўйхати Қирғизистоннинг тўртта компанияси билан тўлдирилди, дея хабар беради агентлик.

Қирғизистонда рўйхатдан ўтган “RM Design and Development”, “Прогресс лидер”, “ГТМЕ Технологии” ва “Карголайн” компаниялари санкциялар остида қолди. Тўртта юридик шахснинг барчасига Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланганидан кейин асос солинган, дейилади АҚШ Молия вазирлиги пресс-релизида.

АҚШ ҳукумати компанияларнинг санкциялар рўйхатида пайдо бўлишини Россияга мудофаа саноати учун юқори технологияли маҳсулотлар етказиб бергани билан изоҳлаган.

20 июл куни Украина ҳукумати Қирғизистон элчиси Идрис Қодирқуловни ташқи ишлар вазирлигига чақириб, “Россия тажовузкор давлатига қарши санкцияларни четлаб ўтиш учун Қирғизистон юрисдикциясидан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар тўғрисида” тушунтиришлар олди, дея хабар беради мамлакат ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Қирғизистон давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати ушбу баёнотларга жавобан “Қирғизистон давлатининг ўзи ҳам, бирон бир давлат тузилмаси ва компаниялари ҳам санкция режимини бузишда иштирок этмаяпти”деб таъкидлаган. Махсус хизмат, шунингдек, санкцияларни бузган хусусий компанияларни аниқлаши ва уларнинг фаолиятини тўхтатиши керак бўлган терговнинг бошланиши ҳақида маълум қилган.

Қирғизистонлик юридик шахслар Россия тажовузини қўллаб-қувватлагани учун АҚШ санкциялар рўйхатига биринчи марта киритилаётгани йўқ. 2023 йил май ойида АҚШ Молия вазирлиги Тўқмоқ шаҳридаги “Tro.Ya” компаниясига Россияга электрон ускуналар ва унинг таркибий қисмларини етказиб бергани учун санкция қўлланган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация