Maqola

1 197 10/01/2023

АҚШ ўзининг жанубий чегаралари орқали ноқонуний кириб келган мигрантларни мамлакатдан зудлик билан чиқариб юбориш бўйича жорий этилган чораларни сақлаб қолишга қарор қилди.

Натижада, айни дамда Мексика ҳудудида қолаётган минглаб мигрантлар хавотир ичида ҳукумат идоралари қаршисида сиёсий бошпана олиш илинжида узундан-узун навбат кутиб турибдилар.

Ўтган ой АҚШ Олий суди глобал пандемия даврида амал қилган ҳужжатсиз мигрантларни Мексикага чиқариб юборишни тезлатишга доир чора ўз кучини сақлаб қолишини маълум қилган. Чора уни бекор қилишга қаршилик кўрсатаётган республикачиларнинг даъволарини кўриб чиққунга қадар сақланиб қолишини билдирган эди. Президент Жо Байден наздида, бу жараён камида июнь ойигача вақтни олади.

Бу орада Байден маъмурияти 42-модда номи билан таниш чоралар янада кўпроқ давлатлар фуқароларига, хусусан, кубалик, никарагуалик ва гаитиликларга ҳам қўлланилишини билдирди. Экспертлар ва расмийларга кўра, вазиятнинг бундай тус олишидан хавотири ортган мигрантлар Мексика ҳудудида эркин ҳаракатланиш учун сиёсий бошпана сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда.

Айни дамда Мексика АҚШдан чиқариб юборилган айрим мамлакат фуқароларини қабул қилмоқда. Бироқ Вашингтон жануби-ғарбий чегарада қамоққа олинган 2,2 миллион мигрант масаласида бош қотирар экан, Мексика қабул сони ва қамровларини кенгайтириши кутилмоқда.
42-модда даставвал COVID-19  пандемиясидан ҳимояланиш мақсадида жорий этилган. Кейинчалик АҚШнинг соғлиқни сақлашга масъул идоралари аҳоли саломатлигига таҳдиддан ҳимояланиш учун мазкур чорага эҳтиёж қолмаганини билдирган.

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи фаоллар эса 42-модда адолатсиз чеклов эканини таъкидлаб, бундай чора айрим мигрантларни куч ишлатишга, инсонларни гаровга олиш сингари амалларга бошлашидан огоҳлантирмоқда.

Мексиканинг Қочқинларга ёрдам комиссияси раҳбари Андрес Рамирснинг маълум қилишича, биргина Тапачула шаҳридаги идораларга 2-3 январь кунлари қарийб 5 минг мигрант тўпланган. Уларнинг кўпчилиги Гаити ва Никарагуа фуқаролари.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Мексикада қарийб 400 минг мигрант қўлга олинган. Расмий маълумотларга кўра, бу кўрсаткич 2019 йилнинг мос давридагидан икки баробар кўп, деб хабар беради “Америка овози”.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya