Мақола

605 29/09/2023

Ўн минглаб муҳожирлар оқими АҚШнинг Эл-Пасо шаҳрида йиғилган. Маҳаллий ҳокимият вакиллари бунга дош бера олмаётганлигини маълум қилмоқда.

Ҳар куни бу ерга Венесуэла, Мексика ва бошқа мамлакатлардан 2000 нафар фуқаро келади. Миграция марказлари тўла. Ҳокимият одамларни бошқа шаҳарларга жойлаштиришга мажбур бўлмоқда. Май ойида АҚШда пандемия билан боғлиқ махсус режим тугади. Илгари шу сабаб билан муҳожирларга бошпана берилмаслиги мумкин эди.

Мексика ҳукумати одамларнинг жанубий чегарасидан шимолга қараб ҳаракатланишини осонлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Сўнгги кунларда бу ерда Марказий ва Жанубий Америкадан жуда кўп муҳожирлар тўпланган. 8000 дан ортиқ одамни ташиш учун 189 та автобус ва 73 та фургондан фойдаланилган.

Айни пайтда, Мексиканинг шимолий чегарасида, Мексиканинг Сюдад-Хуарес шаҳридан Американинг Эл-Пасо шаҳрига боришга уриниб, Рио-Браво дарёсидан ўтган муҳожирлар ортга қайтарилмоқда.

Америка чегарачилари ҳозир ҳеч кимни ўтказмаяпти. АҚШ томони мигрантларга расмий марказларга мурожаат қилишни тавсия қилмоқда.

“Техас миллий гвардияси бизни ўтказиб юборишни истамаяпти. Дарёнинг нариги томонида қолган юкларимизни олишга ҳам рухсат берилмаяпти. Агар чегарадан ўтсак,  депортация қилинишимиз айтилмоқда”, дейди муҳожирлардан бири.

Охирги ҳафталарда Мексикага жуда кўп сонли муҳожирлар келяпти. Бу АҚШ жанубий чегарасидаги муҳожирлар инқирозини бартараф эта олмаганликда айбланаётган Жо Байден маъмуриятига босим бўлмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация