Maqola

1 855 05/05/2023

Америкада яшовчи ҳуқуқшунос Эркинбой Абдуллаев Ўзбекистон ҳукуматини АҚШга Мексика орқали «дарё каби оқиб келаётган» ўзбекистонликлар қисматига эътибор қаратишга чақирди.

У кўнгилли сифатида ҳимоя қилаётган бир гуруҳ ўзбекистонликлар ўз ватандошлари очган компанияда ишлаб пулларини ола олмаётганларидан полицияга арз қилишган.

Бир гуруҳ ўзбекистонликлар, хусусан Мексика орқали АҚШга ноқонуний ўтган муҳожирлар, бир неча ойдан бери ўз ватандошлари юритувчи компаниядан ойликларини ола олмаётганидан шикоят қилишмоқда.

Уларнинг икки нафари Би-би-си билан суҳбатда «Hadija Housekeeping LLC» компаниясини юритувчи ўзбекистонлик аёл Огайо штатининг ЦинЦиннати шаҳрида уларни меҳмонхоналарни тозалаш ишларида ишлатгани ва сўнгра иш ҳақларини бермаётганини даъво қилишди.

«Мексика орқали дадам, укам ва мен Америкага ўтдик. Одам бошига 15 минг доллардан берганмиз. Бошқа одамлардан йўлда мексиканлар, испанлар яна пул сўрашган. Бизни иш берувчилар ишлатиб ҳайдаб юборишди», – дейди улардан бири.

Би-би-си бевосита «Hadija Housekeeping LLC» раҳбарига боғланди, аммо жавоб ололмади. Компания эгасининг акаси бўлмиш Санжар исмли шахс ҳақиқатдан ҳам 10 кишига пуллари берилмаётганини тан олди, аммо унинг айтишича, унинг компаниясига айни хизматлардан фойдаланган меҳмонхоналар пулни тўлашмаган.

Айни дамда, Эркинбой Абдуллаевнинг айтишича, унинг ўзи ватандошларининг ҳуқуқлари учун курашишни бошлаганида ўлим таҳдидларини олган.

Эркинбой Абдуллаев кўплаб ўзбекистонликлар АҚШга келишнинг хатарли йўлини танлашаётганини айтади.

«Мексика орқали ноқонуний келганларда ишлаш ҳуқуқи бўлмайди. Қўштирноқ ичидаги иш берувчи бизнесменлар бундан фойдаланади ва уларни хўрлайди, ишлатиб пулини бермайди ё тўлиқ тўламайди», – дейди у.

Ҳуқуқшунос, шунингдек, ўзбекистонликларни АҚШга Мексика орқали жалб этиш кенг йўлга қўйилган – уларга осон ишлар ва катта маошлар ваъда қилинади, аммо йўлга чиқишлари билан тўловлар ортади.

«Мен билган бир одам хотин ва вояга етмаган 5-6 ёшлардаги фарзанди билан келишларига 100 минг доллар тўлаганини айтди» – дейди у.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya