Maqola

965 22/08/2022

АҚШ Ички хавфсизлик департаментида мамлакатга ишлаш учун келган баъзи муҳожирлар шахсини онлайн текшириш дастурини кенгайтириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Вазирлик коронавирус пандемияси даврида масофавий режимга ўтган иш берувчилар чет эллик фуқароларнинг ҳужжатларини текшира олмаган пайтда фойдаланган дастурни кенгайтиришни таклиф қиляпти. Бу ҳақда REGNUM ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ҳозирда АҚШ иммиграция қонунчилигига кўра иш берувчилар мигрантларнинг ҳужжатларини шахсан текширишлари ва ишга қабул қилишганидан сўнг уч кун ичида уларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашлари шарт.

2020 йилда АҚШ иммиграцион қонунчилиги ҳужжатларни электрон почта, видео ва факс орқали текширишга вақтинча рухсат берган эди. Яқинда айнан шу дастурдан фойдаланиш 2022 йил 31 октябргача узайтирилди.

Энди вазирлик пандемия даврида масофавий ишлашга одатланган барча иш берувчилар ҳам ўз офисларига қайтишларини истамасликларини тушуниб, ҳужжатларни онлайн-текшириш дастурини кучда қолдирмоқчи.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya