Мақола

613 15/10/2023

Сўнгги икки йилда Ўзбекистон фуқаролари АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтганлар сони бўйича учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Fox News эълон қилган статистик маълумотларда айтилади.

Телеканал ушбу рўйхатни АҚШ чегара хизмати маълумотлари асосида тақдим этган.

Маълумотларга кўра, сўнгги икки йилда 13624 нафар ўзбекистонлик АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган.

Америкага ноқонуний йўллар билан киришга уринган фуқаролар сони бўйича Туркия етакчилик қилмоқда – 30 830 киши. Ундан кейинги ўринларда Мавритания (15 594), Ўзбекистон, Миср ва Покистон жойлашган.

Ўзбекистонлик муҳожирлар учун АҚШга энг машҳур йўллардан бири Мексика орқали ўтади. Бу йўналиш Ўзбекистон, Туркия (Испания), Боливия, Колумбия, Мексика мамлакатларини кесиб ўтади.

30 август куни президент Байден маъмурияти Ўзбекистондан АҚШга ноқонуний олиб кирган тармоққа чек қўйганини маълум қилган эди. Тармоқнинг камида бир аъзоси хорижий террорчи гуруҳ билан алоқада бўлган, дейди АҚШ расмийлари.

Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Эдриен Уотсоннинг айтишича, “контрабандачилар ёрдам берган муҳожирлар тезда депортация қилинади ва ҳар томонлама текширилади”.

Аввалроқ АҚШ божхона ва чегара хизмати 2022 йилда АҚШ чегараларида 3200 га яқин Ўзбекистон фуқаросини қайд қилгани, бу 700 нафар бўлган ундан олдинги йилга нисбатан кам эканини хабар қилган эди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация