Maqola

756 08/10/2023

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилишича, Қўшма Штатларнинг иммиграция қонунчилигига мувофиқ, айрим ноиммиграцион визага мурожаат этувчилар ўз визаларини консул билан суҳбатдан ўтмасдан янгилашлари мумкин экан. Бироқ бу имкониятга эга бўлиш учун мурожаат қилувчилар айрим талабларга жавоб беришлари лозим.

Қуйидаги шахслар талабларга жавоб беради:

Ўзбекистон резидентлари, фуқароликларидан катъий назар, ҳали ҳам яроқли ёхуд тугаган муддати 48 ойдан ошмаган визаси билан худди шу турдаги визага мурожаат этишлари мумкин.

Қуйидаги шахслар талабларга жавоб бермайди:

Қаерда яшашларидан қатъи назар, аввалги визалари Ўзбекистон худудидан ташқарида берилган бўлса.

Охирги виза мурожаат бўйича рад жавоби олинган бўлса.

Мурожаатчининг ҳозирдаги ёки олдин олган визаларида “clearance received” аннотацияси қайд этилган бўлса.

“Ёзги таътилдаги иш ва саёҳат” (Summer Work and Travel) дастури иштирокчилари.

Агар F, M, ва J виза турлари бўйича виза олган мурожаатчиларнинг SEVISи, ўқув дастури ва ўқиш жойи ўзгарган бўлса.

Охирги сафар виза олгандан сўнг мурожаатчи 14 ёшга тўлган бўлса.

Шуни таъкидлаб ўтамизки, АҚШ иммиграцион қонунчилигига асосан, Консул ҳар қандай мурожаатчини суҳбатга чақириш ҳуқуқига эга.

Барча талабларга жавоб берганлар учун босқичма-босқич йўриқнома:

Агар сиз ушбу талабларга жавоб берсангиз, қуйидагиларни бажаришингиз лозим:

DS-160 анкетасининг тасдиқланган саҳифаси, аввалги АҚШ визасининг нусхаси ва ҳозирги паспортингизнинг нусхасини бириктириб, ConsularTashkent@state.gov электрон манзилига юборишингизни сўраймиз.

Агар сиз суҳбатсиз визани янгилаш талабларига жавоб берсангиз, АҚШ элчихонаси сизга электрон манзил орқали, сиз ҳужжатлар топшириш учун ташриф буюрадиган санани маълум қилади.

Белгиланган вактда талаб этиладиган хужжатлар билан АҚШ элчихонасига ташриф буюринг. Талаб этиладиган ҳужжатлар руйхати билан шу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.

Оилавий мурожаатлар учун, сафарга бирга кетаётган оиладан фақат бир киши онлайн рўйхатга ёзилиши лозим.  Рўйхатга ёзилган оила аъзоси барча талаб этиладиган ҳужжатларни АҚШ Элчихонасига келиб топшириши лозим бўлади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya